Ўзбекистон Аргентинага гол урган чемпионатдан Марадона, Роналдиньо, Мессилар етишиб чиққан!

Ҳар қандай футбол юлдузи чўққига йўлни болалар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги мусобақалардан бошлайди.

Шу маънода, Аргентина мезбонлик қилаётган ва Ўзбекистон терма жамоаси қатнашаётган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳам футбол оламида янги юлдузларни кашф қилиб бериши шубҳасиз.

26a08b1fca863b46cc18a685f7d5bd8f

20 ёшгача бўлган футболчилар учун жаҳон чемпионати 1977 йилдан бери ҳар икки йилда бир ўтказиб келинмоқда. Ушбу нуфузли турнир ташкилотчиси ФИФА Аргентинадаги бу галги мусобақа олдидан 20 ёшгача футболчилар мундиалида порлаган ва кейинчалик ўз миллий терма жамоалари билан жаҳон чемпионлигига эришган 50 нафар футбол юлдузи номини эълон қилди.

Sports.uz портали эътиборингизни ана шу футболчиларга қаратади. Дастлаб, мусобақа йўлга қўйилганидан кейин ўтказилган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан миллий терма жамоаларда ёшлар мундиалидан нечтадан ўйинчи қатнашганини билиб олинг.

2022 йилги жаҳон чемпиони – Аргентина сафида 13 футболчи.

zjodmoafxuzkt2ln7enn

2010 йилги жаҳон чемпиони – Испания сафида 10 футболчи.

1994 йилги жаҳон чемпиони – Бразилия сафида 6 футболчи.

2002 йилги жаҳон чемпиони – Бразилия сафида 6 футболчи.

1986 йилги жаҳон чемпиони – Аргентина сафида 5 футболчи.

2018 йилги жаҳон чемпиони – Франция сафида 5 футболчи.

1998 йилги жаҳон чемпиони – Франция сафида 2 футболчи.

1982 йилги жаҳон чемпиони – Италия сафида 1 футболчи.

2014 йилги жаҳон чемпиони – Германия сафида 1 футболчи.

1990 йилги жаҳон чемпиони – Германия сафида 1 футболчи.

1978 йилги жаҳон чемпиони – Аргентина ва 2006 йилги жаҳон чемпиони – Италия миллий терма жамоаларига 20 ёшгача бўлган мундиал иштирокчилари жалб қилинмаган.

Энди эътиборингизни 20 ёшгача мундиалда кашф этилиб, жаҳон чемпионатларида ғолиб чиққан юлдузларга қаратамиз.

1982 йил Италия – Жованни  Галли (1977 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашган).

1986 йили Аргентина – Диего Марадона  (1979) Хорхе Бурручага (1981) Нестор Клаусен (1981) Карлос Тапиа (1981) Луис Ислас (1983).

1990 йил Германия – Андреас  Моллер (1987).

1994 йили Бразилия – Бебето (1983), Дунга (1983), Жоржиньо (1983), Мюллер (1985), Таффарел (1985), Леонардо (1989).

1998 йил Франция – Тьерри Анри (1997), Давид Трезеге (1997).

2002 йил Бразилия – Роберто Карлос (1991), Дида (1993), Денилсон (1995), Луизао (1995), Роналдиньо (1999), Кака (2001).

ronaldinho-brazil-2002-1584782289-34424

2010 йили Испания – Икер Касильяс (1999), Карлос Марчена (1999), Хави (1999), Андрес Иньеста (2003), Рауль Альбиоль (2005), Сеск Фабрегас (2005), Фернандо Льоренте (2005), Давид Сильва (2005), Хуан Мата (2007), Жерар Пике (2007).

2014 йил Германия – Рон-Роберт Зилер (2009).

2018 йил Франция – Антуан Гризманн (2011), Альфонс Ареола (2013), Поль Погба (2013), Флориан Товен (2013), Самуэль Умтити (2013).

2022 йил Аргентина – Лионель Месси (2005), Анхель Ди Мария (2007), Папу Гомес (2007), Эмилиано Мартинес (2011), Герман Пеццелла (2011), Николя Тальяфико (2011), Анхель Корреа (2015), Хуан Фойт (2017), Лаутаро Мартинес (2017), Лисандро Мартинес (2017),  Гонсало Монтьель (2017), Эксекьель Паласиос (2017), Хулиан Альварес (2019).

Бу йилги жаҳон чемпионатини диққат билан кузатинг. Албатта Аргентина майдонларида ўйнаётган йигитлардан орасида жаҳон футболи юлдузлари бўлиб етишадиган йигитлар бор.

Шомуродов ҳақида ўйлаяпмиз...

Баҳайбат футболчи тезликда Шомуродовга етиб олди

Шомуродов ва Нзола "Милан"га қарши жасорат кўрсатиши керак!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!