Ўзбекистон Аргентинага қарши иккинчи учрашувни ҳам минимал ҳисобда бой берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ҳозиргина, пойтахтимизда жойлашган "Ўзбекистон" спорт мажмуасида Ўзбекистон ҳамда Аргентина футзал терма жамоалари ўртасидаги иккинчи баҳс якунланди. Ушбу баҳсда Лотин Америкаси вакиллари 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. 

Беллашувда киритилган ягона голга "албиселеста" аъзоси Лукас Триподи муаллифлик қилди. 

Ушбу жамоалари ўртасидаги илк тўқнашув ҳам худди шу ҳисобда "мовий-оқлар" фойдасига ҳал бўлганди. 

Ўзбекистон - Аргентина 0:1 (0:1)

Гол: Лукас Триподи 8'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!