Ўзбекистон Аргентинага қарши тўлиқ кўк либосда ўйнайди
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Аргентинага қарши учрашув билан U-20 Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди. Мазкур ўйинда футболчиларимиз тўлиқ кўк либосда, дарвозабонимиз эса тўқ сариқ либосда ҳаракат қилади.
Учрашувда бош ҳакам сифатида Франсуа Летексие (Франция) ишлайди. Унга қанотларда ҳамюртлари Сийрил Мугниер ва Меҳди Раҳмуни ёрдам беради. 4 расмий ҳакам вазифаси эса Боу Абдулазизга (Жанубий Африка) топширилган.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина — Ўзбекистон ўртасидаги ЖЧ очилиш ўйини 21 майга ўтар кечаси соат 02:00 да старт олади.
Фикрлар