Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси йиғинга киришди

Жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Токио-2020 сарлаш ўйинларининг иккинчи босқичида иштирок этади. 

Ушбу мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида Баҳром Норсафаров бошчилигидаги аёллар олимпия терма жамоаси 5 январдан Тошкентда йиғинни бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти хабар бермоқда.
 
Йиғиндан кўзланган асосий мақсад, футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш, уларнинг ҳимоя ва ҳужумдаги тактик-техник ҳаракатларини такомиллаштириш, қўйилган вазифани бажаришга қодир бўлган жамоани шакллантиришдан иборат.

Бош мураббий йиғинга қуйидаги 23 нафар футболчини чақирди.  
 
Дарвозабонлар:
Тиловова Лайло («Севинч»)
Жонимкулова Мафтуна  («Севинч»)
Байматова Гуландон («Металлург»)
 
Ҳимоячилар:
Асадова Дилрабо (АГМК)
Ҳуснитдинова Солиҳа («Бунёдкор»)
Дадабоева Холида («Металлург»)
Бектемирова Дилноза («Бунёдкор»)
Зарбиева Танзиля («Севинч»)
Бобохўжаева Феруза («Севинч»)
Мафтуна Шоимова («Севинч»)
Назарова Зумратжон («Бунёдкор»)
 
Ярим ҳимоячилар:
Галимова Саида («Бунёдкор»)
Нозимова Дилдора  («Металлург»)
Зоирова Умида («Бунёдкор»)
Турдибоева Феруза  («Металлург»)
Баҳромова Фазилат («Шуртан»)
Сафина Рушания («Металлург»)
Панжиева Мафтуна («Севинч»)
Бурҳонова Малика («Севинч»)
 
Ҳужумчилар:
Қудратова Нилуфар («Севинч»)
Карачик Людмила («Бунёдкор»)
Ҳабибуллаева Диёра («Металлург»)
Дадажанова Нилуфар («Андижанка»)
 
Тошкентдаги йиғин  15 январга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!