Ўзбекистон аёллар ОТЖ Вьетнамга қарши ўйинни қандай таркибда бошлайди?

Хабарингиз бор, бугун футбол бўйича Ўзбекистон аёллар ОТЖ Токио-2020 Олимпиадасининг 2-саралаш босқичи доирасида гуруҳдаги илк учрашувини ўтказади. Айни пайтга келиб Баҳром Норсафаров Вьетнамга қарши кечадиган дастлабки ўйин учун танлаган бошланғич таркиб ўйинчилари маълум. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Улар билан танишинг:

Дарвозабон: Лайло Тиловова
Ҳимоячилар: Танзиля Зарбиева, Мафтуна Шоимова, Ўғилой Қўчқорова, Солиҳа Ҳуснитдинова
Ярим ҳимоячилар: Умида Зоирова, Саида Галимова, Рушания Сафина, Маҳлиё Сарикова
Ҳужумчилар: Нилуфар Қудратова, Людмила Карачик.

Захира: Мафтуна Жонимқулова, Гуландом Бойматова, Феруза Бобохўжаева, Лайло Шодиева, Дилноза Бектемирова, Дилдора Нозимова, Малика Бурхонова, Камила Зарипова, Диёра Ҳабибуллаева

Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳс “Локомотив” стадиоида соат 15:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
дилик
03/04/2019 12:18
Транслятция килишса яхши буларди
&
дилик
03/04/2019 12:17
Нега шундай уйинларни спорт тв курсатмайди