Ўзбекистон бокс бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладими?

  • 17 февраль, 2020, 16:28
  • 0
  • Бокс

Ўзбекистон ҳаваскор боксчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатларидан бирини ўтказишга даъвогарлик қилмоқда. Бу ҳақда GoSport.uz манбалари хабар берди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон томони 2025 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган жаҳон чемпионатини Тошкентда ўтказиш бўйича амалий ишлар олиб бормоқда. Бунинг учун даъвога томон Халқаро бокс ассоциацияси АИБАга бу борада ариза билан мурожаат қилиши лозим бўлади. Спорт мутасаддилари қитъанинг энг нуфузли мусобақаси Осиё ўйинларига мезбонлик учун даъво қилишдан олдин, айнан бокс бўйича нуфузли турнирни Тошкентда ўтказишни режа қилган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги жаҳон чемпионати 2019 йилда Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон терма жамоаси учта олтин медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритганди.

Маълумот учун, 2021 йилги жаҳон чемпионати Ҳиндистон пойтахти Нью-Дели шаҳрида, 2023 йилги ЖЧ эса Колумбия пойтахти Богота шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!