Ўзбекистон бокс федерацияси Тошкент вилояти бўлими раҳбарлигига ўтказилган сайловни тан олмаслигини маълум қилди

Бугун SPORTS.uz сайтида Ўзбекистон бокс федерацияси Тошкент вилояти бўлимининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтгани ва унда бокс федерацияси Тошкент вилояти бўлими раиси Ғайрат Абдухамидович Абдувохидов бошқа ишга ўтганлиги сабабли, эгаллаб турган лавозимидан озод қилиниб, унинг ўрнига Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Махмуджон Рустамович Болтабаев раис этиб сайлангани ҳақида хабар чоп этилди. Бу ҳақда сайтимизга Тошкент вилояти бош мураббийи Махмуд Ходжаев маълум қилганди.

Тошкент

Шундан сўнг Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Муроджон Мамадалиев мазкур сайловни тан олинмаслигини билдирди.

- Бугун SPORTS.uz сайтида Ўзбекистон бокс федерацияси Тошкент вилоят бўлими йиғилиши ўтказилгани, унда ташкилий масала кўрилиб, бўлимнинг амалдаги раҳбари бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилиб, ўрнига Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Махмуджон Болтабаев сайлангани ҳақида хабар эълон қилинди.

Ўзбекистон бокс федерацияси шуни расман маълум қиладики, мазкур йиғилиш федерациянинг ички тартиб-тамойилларига зид равишда ўтказилганлиги, низом талабларига тўғри келмаслиги сабабли, ушбу сайловни расман тан олмайди, - деди Муроджон Мамадалиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!