Ўзбекистон бокс федерацияси Тошкент вилояти бўлимига янги раҳбар сайланди

 Бугун, Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университетининг  мажлислар залида Ўзбекистон бокс федерацияси Тошкент вилояти бўлимининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан мураббийлар, бокс фахрийлари иштирок этишди.

       Бокс федерацияси Тошкент вилояти бўлими раиси Ғайрат Абдухамидович Абдувохидов бошқа ишга ўтганлиги сабабли, эгаллаб турган лавозимидан озод қилишни сўраб, йиғилиш қатнашчиларига мурожаат қилди ҳамда ушбу лавозимга таклиф қилинган Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Махмуджон Рустамович Болтабаев номзодини қўллаб-қувватлашини айтиб ўтди. Йиғилиш қатнашчилари Махмуджон Рустамовични бир овоздан Ўзбекистон бокс федерацияси Тошкент вилояти бўлими раиси лавозимига сайлашди.

Йиғилиш якунида Ғайрат Абдувохидовни Тошкент вилоятида бокснинг ривожланишига қўшган беқиёс ҳиссалари, кўп йиллик самарали меҳнатлари учун миннатдорчилик изҳор қилинди.

Тошкент1

Тошкент

            

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!