Ўзбекистон Бразилия, Колумбия, Аргентина уддалай олмаган ишни қилди

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси АҚШ термасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, йирик 1:9 ҳисобида мағлуб бўлди.

Вакилларимиздан ягона голни Азиза Норбоева ўз номига ёздириб қўйди. 

"Opta" нашрининг ёзишича, АҚШ аёллар термаси ўз майдонида 2 йилдан буён гол ўтказмай келаётганди.  Аниқроғи, 27 соатлик ўйин вақтидан буён океан ортида америкаликлар дарвозасини ҳеч ким ишғол қила олмаган. Норбоева эса ушбу анъанани бузишга эришди.

Маълумот учун, АҚШ икки йил ичида Бразилия, Аргентина, Колумбия, Канада, Мексика ва Жанубий Корея сингари кучли термаларга қарши ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Alisher Kamalov
10/04/2022 17:40
Э булдида бир тийинга тенг жамоа битта гол урса хам хурсандсан долбоеб. Бунака бефойда жамоаларга пул сарф килгинча барча стадионларга ВАР урнат