Ўзбекистон чемпионати номаълум муддатга тўхтатилди

Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастури доирасида юртимизда 10 июль санасидан карантин чоралари кучайтирилди.

Республика махсус комиссияси қарорида спорт заллари фаолияти карантин талаблари юшматилгунига қадар тўхтатилиши алоҳида банд сифатида кўрсатилган. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси тасарруфидаги футзал  мусобақалари ҳам номаълум муддатга тўхтатилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Қайд этиш жоиз, 1-6 июль кунлари Тошкентдаги "Ёшлик" спорт мажмуасида Олий лига 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Жамоалар жорий мавсум ҳозирга қадар 6 тадан ўйин ўтказган бўлиб, турнир жадвалида "Пахтакор" ва АГМК жамоалари 15 очко билан пешқадамлар сафидан жой олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шерзодбек Вохидов
09/07/2020 20:36
Mollar bular saviya 0000
&
NBek9502
09/07/2020 16:05
Bu qo‘ylarga gapirgani foydasi yo‘q baribir o‘zbek xalqi ishonivchanligi uchun aldayveradi ko‘pirtirib yozib
&
нодирбек.фк насаф
09/07/2020 15:40
Футзал диб йозилар Барака топкурлар