Ўзбекистон чемпионатида илк бора дарвоза ортидаги ҳакамлар синовдан ўтказилди
Ўзбекистон чемпионати биринчи лигаси 3-турида "НБУ-Осиё" ўз майдонида "Зомин"га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Мазкур беллашувда илк бора дарвоза ортидаги ҳакамлар синовдан ўтказилди. Учрашув бош ҳаками вазифаси ФИФА рефериси Равшан Эрматовга топширилди.
Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам берди. Дарвоза ортида Шерзод Қосимов ва Ильгиз Танташев ишлади.
Фикрлар