Ўзбекистон чемпионатида тўп сурган икки легионер собиқ клубига қайтди
Тожикистоннинг биринчи рақамли клуби – “Истиқлол” янги мавсумга тайёргарлигнини давом эттиряпти. Яқинда ушбу жамоага янги бош мураббий тайинланди. Россиялик Игорь Черевченко ушбу лавозимни эгаллади.
Клубдаги селекция ишлари давом эттириляпти. Куни кеча АГМК жамоасини тарк этган тожикистонлик легионер Алишер Жалилов яна “Истиқлол”га қайтди. Ёдингизда бўлса, бу ўйинчи ўтган йил бошида “Истиқлол”дан АГМКга кўчиб ўтганди. Энди эса яна собиқ жамоасига қайтди.
“Истиқлол” машғулотларида мухлисларимизга яхши таниш бўлган яна бир футболчи қатнашяпти. “Навбаҳор”даги фаолияти орқали ўзидан илиқ таассурот қолдирган Эхсони Паншанбе ҳам ҳозирда собиқ жамоаси йиғинида иштирок этяпти. Билсангиз, бу футболчи ўтган йили наманганликлар сафини тарк этгач, ярим мавсум Эроннинг “Зоб Ахан” сафида тўп сурди ва муддатидан олдин шартномасини бекор қилганди.
Фикрлар