Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши боксчисига Руфат Рисқиев кубоги берилиши йўлга қўйилди
Хабарингиз бор, кеча катталар ўртасида бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди. Ўзбекистон бокс федерацияси томонидан ушбу турнир ажойиб тарзда ташкил этилмоқда. Очилиш маросими, ташкилий жиҳатларига профессионал тарзда ёндошилган. Таъбир жоиз бўлса, хеч қандай Олимпиада ёки жаҳон чемпионатларидан қолишмайди. Айниқса, чемпионатнинг энг яхши боксчисига, Руфат Рисқиев кубогининг берилиши, федерация томонидан йўлга қўйилган энг ажойиб воқейликдан бири бўлди.
Ҳакамлик борасида ҳам олдинга силжиш бор. Яъни, кийиниш тартиби, умуман олганда барча томонлама қусур топишингиз амримаҳол. Қолаверса, ҳакамларнинг жангларни бошқариши, рингдаги ҳатти-ҳаракатлари ҳам ёрқин таассурот қолдирди. Бу борада ҳам бокс федерацияси салмоқли ишларни амалга оширганлиги кўриниб турибди.
Яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим-ки, мажмуада бир қатор ўзбек бокси фахрийларини ҳам кўриш мумкин эди. Албатта, кексаларга эътибор жуда ҳам муҳим. Шу нуқтаи назардан ташкилотчиларнинг бу жиҳатга эътибор қаратганлиги ҳам таҳсинга сазовордир. Бир сўз билан айтганда барчаси идеал кўриниш олган. Ўйлаймизки, чемпионат якунига қадар шундай ижобий тарздаги ёндашув давом этади.
Фикрлар