Ўзбекистон чемпиони “Барса” футболчилари Мбаппени олган “Реал”га бас келолмаслигини айтди
“Бунёдкор” таркибида Ўзбекистон чемпиони ва мамлакат чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлган Ривалдо собиқ жамоаси “Барселона” ҳақида фикр билдирди.
- Мен “Барселона”га боғланиб қолганимни тан оламан, лекин ёлғон гапира олмайман, “Реал” барибир олдинда.
Агар Нико Уильямс “Барселон”га ўтса, зўр иш бўлади. Лекин дунёни ҳайратга соладиган жамоага айланиш учун каталонияликлар яна бошқа трансферларни ҳам амалга ошириши шарт.
“Барселона” худди “Реал” сингари кучли клуб эканини кўрсатиши керак. “Барселона” шунчаки Нико Уильямсни ўз сафига қўшиб олиб, “Реал”ни ютиб қўёлмайди, - деди Ривалдо.
“Реал” ёзда Килиан Мбаппени ўз сафига қўшиб олиб, ҳужумкорлик салоҳиятини янада кучайтирди. Мадридликлар ўтган мавсумда “Барселона”дан чемпионликни тортиб олган эди.
Фикрлар