Ўзбекистон чемпиони “Барса” юлдузига баҳо берди

“Бунёдкор” таркибида Ўзбекистон чемпиони бўлган Ривалдо “Барселона”да порлай бошлаган 17 ёшли ҳужумчи Ансу Фатининг имкониятларига юқори баҳо берди.

- Клуб келажакда жамоани ўз ортидан эргаштира оладиган ва катта учрашувлар тақдирини ҳал қилишга қодир футболчиларни тарбиялаши шарт. Каталонияликлар Фатига катта бадал суммаси белгилагани, уларнинг футболчига ишончи билан боғлиқ. “Барселона”дагилар яқин келажакда Ансу ҳозирги етакчи Лионель Месси даражасига кўтарилишига ва унинг ўрнини эгаллашига ишонмоқда, - деди Ривалдо.  

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” янги шартномада Ансу Фатининг трансфер суммасини 400 миллион евро қилиб белгилади. Бу футболчи учун ёзда “Манчестер Юнайтед” томонидан билдирилган 100 ва 150 миллион евролик таклифларга рад жавоби берилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!