Ўзбекистон чемпиони Неймарга қайси жамоага ўтишни айтди
“Бунёдкор” сафида Ўзбекистон чемпиони бўлган бразилиялик Ривалдо ПСЖ ҳужумчиси Неймарга қайси жамоага ўтса, ишлари юришиб кетишини маслаҳат берди.
Маълумки, Неймар ПСЖда катта босим остида қолмоқда. Матбуот 31 ёшли футболчини тинимсиз танқид қилади, фанатлар эса, норозилик намойишини ўтказиб, Неймарнинг уйигача борди.
Бразилиялик футболчи ниҳоят Париждан кетишга мойиллик билдира бошлади. Ривалдо вазиятдан фойдаланиб, унга нима қилиш кераклигини айтди.
- “Манчестер Юнайтед” Эрик тен Хаг қўл остида барқарор ўйнай бошлади. Улар Чемпионлар лигаси масаласини ҳал қилди.
Манчестерликлар Неймарни қабул қилса, у жамоага жуда кўп фойда келтира олади.
Дунёнинг энг кучли лигасида ўйнайдиган афсонавий клубга ўтиш, Неймар учун олдинга ташланган қадам бўлади. Унга янги чақирув керак.
Мен Неймарнинг 2017 йили ПСЖга ўтишини маъқулламаганман. Лекин ҳозир “Манчестер юнайтед”га трансферини тўлиқ қўллаб-қувватлайман, - деди Ривалдо.
Фикрлар