Ўзбекистон чемпиони: Роналдуга маслаҳат бериб, Мессини огоҳлантирди
“Бунёдкор” таркибида Ўзбекистон чемпиони ва чемпионат тўпурари бўлган Ривалдо Осиё футболини яхши тушунгани учун “Ан-Наср”да ўйнаётган Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.
- Криштиану Роналду Саудия Арабистонида ўзини бахтиёр ҳис этмаётгани ва ёзда жамоадан кетиши ҳақимда овозалар тарқаляпти. Мен айрим ўйинчилар у ерларга катта пулга шартнома имзолаш учун боришини тушунаман. Лекин у ерда ҳаёт тарзи ёпиқ, футбол эса осон эмас.
Балки унинг ҳафсаласи пир бўлгандир, олаётган пуллари бахтли яшаш туйғусининг ўрнини боса олмаётгандир ва шунинг учун ҳам ҳозирги жараёндан чиқиш йўлларини қидираётгандир.
Бу ҳамма ўйинчиларнинг бошига тушиши мумкин. Месси ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтса, шу ҳолатга дуч келиш эҳтимоли катта.
Футбол учун Роналдунинг “Реал”га қайтиши ва мана шу клубда фаолиятини якунлаши яхши бўлар эди. Табиийки, мухлислар ҳам ундан 25 ёшидаги ўйинларни талаб қилиб бўлмаслигини тушуниши керак. Лекин Криштиану ҳозир ҳам мадридликларга совринларни ютишда ёрдам беришга қодир, - деди Ривалдо.
Фикрлар