Ўзбекистон делегацияси 26 йил кутилган медални қўлга киритди

TIGGO 2 PRO

Ўзбекистон делегацияси 26 йиллик танаффусдан кейин қишки Осиё ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлди. Фигурали учиш бўйича терма жамоамиз аъзолари Дмитрий Чигирев ҳамда Екатерина Гейниш жуфтлиги 176.43 балл жамғариб, мусобақада энг яхши натижага эришдилар ва қишки Осиё ўйинлари чемпионига айланишди.

Фигурали учиш бўйича терма жамоамиз аъзолари Дмитрий Чигирев ва Екатерина Гейниш жуфтлиги 176,43 балл жамғариб, энг яхши натижани қайд этди ва олтин медалга сазовор бўлди!

Бунга қадар Ўзбекистон учун ягона олтин медални 1999 йили Жанубий Кореянинг Канвон вилоятида бўлиб ўтган мусобақаларда Комилжон Тўхтаев шорт-трек (конькида тез югуриш) бўйича қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
12/02/2025 20:40
Тугри.Черязова ютган.
&
12/02/2025 21:40
Черязева қишки олимпиада ўйинларида медаль олган қишки осиё ўйинларида эмас.
Baxil Alihuja
12/02/2025 20:03
ёлгон! 1992 йилда кишки Олимпия уйинларида трамплиндан сакраш буйича энг биринчи олимпия медалини Лина Черязова ютган.
&
Rustam Ro‘ziyev
12/02/2025 21:39
Осиё ўйинлари билан Қишки олимпиада ўйинларини адаштирманг, Черязева қишки олимпиада ўйинларида медаль олган, қишки осиё ўйинларида эмас.
Baxil Alihuja
12/02/2025 20:03
ёлгон! 1992 йилда кишки Олимпия уйинларида трамплиндан сакраш буйича энг биринчи олимпия медалини Лина Черязова ютган.