Ўзбекистон делегацияси Осиё Таэквондо Иттифоқининг Бош Ассамблеясида иштирок этди

Кеча Вьетнамнинг Да-Нанг шаҳрида Осиё Таэквондо Иттифоқининг Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон делегацияси номидан Ўзбекистон таэквондо ассосиацияси бош котиби Муроджон Мамадалиев иштирок этди.

Ассамблеяда ташкилот томонидан ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан хисоботлар тингланди ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди. Бундан ташқари 2024 йилда қитъамизда ташкил этиладиган нуфузли мусобақалар рўйхати шакллантирилди. Жумладан, тадбирда жорий йилда ўтказиладиган 6-Армия ўйинларининг мезбони аниқланди. Унга кўра, мусобақа 15-20-октябрь кунлари Индонезиянинг Тангеранг шаҳрида бўлиб ўтади.

Шунингдек, Ассамблея давомида 2025 йилги кадетлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига Малайзия давлати мезбонлик қилиши эълон қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!