Ўзбекистон ФИФА рейтингида 62-ўринда қолди
Ads

 

ФИФА расмий сайтида терма жамоаларининг янги рейтинг жадвалини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 62-ўринда қолди, дея маълум қилмоқда ЎФФ матбуот хизмати. 

Ўзбекистон Осиё Футбол Конфедерациясига аъзо мамлакатлар терма жамоалари орасида 6-ўринни эгаллаб турибди. Эрон аввалги ойдагига нисбатан бир поғона кўтарилган ҳолда (29-ўрин),  Осиё жамоалари орасида етакчиликни ўзида сақлаб турибди.

Жанубий Корея ҳамда Япония терма жамоаси ўз ўринида қолган ва улар ҳамон 37 ва 45-ўринларда. Австралия бир поғона юқорилаб, 47-ўринни эгаллаган бўлса, Саудия Арабистони 2 ўрин юқорилагаб, 54-ўринни эгаллаган. Жаҳон Чемпионати саралашининг учинчи босқичида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган жамоалар қуйидаги поғоналарни эгаллаган:

Хитой — 82-ўрин,

Қатар — 87-ўрин,

Сурия — 96-ўрин.

Жаҳоннинг умумий рейтингида ҳамон Аргентина етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринни Бразилия эгаллаб турган бўлса, учинчи ўриндан Германия жой олган.