Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Эрондан учралган мағлубиятга изоҳ берди
Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогидаги иштирокини якунлади. Вакилларимиз чорак финал босқичида Эрон терма жамоасига мағлуб бўлиб, турнир билан хайрлашди. Учрашувдан сўнг жамоамиз бош мураббийи Нодир Элибоеев ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Аввало, барчангизга ассалому алайкум. Бугунги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, йигитларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Улар сўнгги дақиқаларга қадар кураш олиб боришди. Шунингдек, бизни қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга катта раҳмат айтаман. Албатта, бу аламли мағлубият. Эрон терма жамоасига қарши ўйинда ҳимояни янада мустаҳкам қилишимиз керак эди, аммо буни уддалай олмадик. Шунга қарамасдан, бу мағлубият билан ҳаёт тугаб қолмайди. Бизга ишонган ва қўллаб-қувватлаган барчага яна бир бор раҳмат", — деди мутахассис.
Фикрлар