Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугун БААга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади

 

Аввал хабар берилганидек, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси БААда ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказмоқда.

Бугун Баҳодир Аҳмедов шогирдлари йиғин доирасида БАА терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказишади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 17:00да Шаржа шаҳридаги “Шаржа” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси БАА термасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини эртага 3 ноябрь куни ўтказиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!