
Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қозоғистонни енгди
Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қозоғистонни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Дастлаб, учрашувнинг 13-дақиқасида Хайрулла Солихов ҳисобни очди. Орадан 8 дақиқа ўтиб эса Александр Дерябин ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. 29-дақиқада эса Элбек Тўлқинов учрашувдаги сўнгги голга муаллифлик қилиб, ўйин тақдирини ҳал қилди.
Фикрлар