Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қирғизистон клубини мағлуб этди

Октябрь ойида бўлиши режалаштирилган футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларига ҳозирлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси пойтахтимизда йиғин ўтказаётганидан хабарингиз бор.

Терма жамоамиз йиғин доирасида 2 та назорат учрашуви ўтказади. Ҳар икки ўйинда ҳам терма жамоамизга қўшни Қирғизистоннинг етакчи клуби – EREM рақиблик қилади.

ЎФА расмий сайтининг хабар беришича бугун дастлабки баҳс “Бунёдкор” академияси залида ташкил этилди. Қизиқарли тарзда кечган ўйинда Баҳодир Аҳмедов ушбу йиғинга жалб этилган барча 18 нафар футзалчини синаб кўрди. Якунда вакилларимиз 6:5 ҳисобида ғалаба қозонишди. 

Ўзбекистон м.т.ж.  – EREM (Қирғизистон) 6:5

Голлар: Абдулла Солиҳов, Хушнур Эркинов (2), Равшан Исматуллаев, Ботир Ризаев, Суннат Жўраев – Муҳсин Башир (2), Юлдашбай Салимбаев, Сагинндик Акимбаев, Бексултан Назаров. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!