Ўзбекистон Испанияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди
Ўзбекистон У-23 терма жамоаси эртага Париж Олимпиадасидаги иштирокини Испанияга қарши ўйин билан бошлайди. Мазкур ўйинда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракатланади.
Учрашувни эса африкалик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Беида Даҳане (Мавритания), унга қанотларда Жерсон Сантос (Ангола) ва Стефан Йиембе (Кения) ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси Дрюв Фисчерга (Канада) топширилган. Лаҳло Бенбраҳам (Жазоир) эса ВАРда фаолият олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Испания ўртасидаги ўйин 24 июлm соат 18:00 да “Парк де Пренс” стадионида старт олади.
Фикрлар