Ўзбекистон жиу-житсу федерациясининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди
Куни кеча Ўзбекистон жиу-житсу федерациясининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилиниб, федерацияга янги раҳбар сайлаш кун тартибидаги асосий масалага айланди.

Ушбу йиғилишда ҳудудлардан ташриф буюрган делегатлар, федерация мутиасаддилари, спортчи ва мураббийлар иштирок этди. Конференция давомида ташкилотга Камилов Иқбол Ҳасанович раис этиб сайланди.

Набиев Ғайрат Абдуллаевич - бош котиб сифатида фаолиятини давом эттирса, Риза Сафаров, Суҳроб Усманов ва Рустам Агалиев - раис ўринбосарлари лавозимига сайланди.

Тадбир давомида федерациянинг Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларига тайёргарлик режаси батафсил муҳокама қилинди. Шунингдек, "Fighting" va "Contact" дастурларида спортчиларимизнинг имкониятлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, йиғилишда федерациянинг келажакдаги режалари ҳам муҳокама қилинди. Айниқса, мамлакатимизнинг эркаклар ва аёллар терма жамоаларининг 2026 йили Япония давлатининг Айти-Нагоя шаҳрида ўтказиладиган ХХ-ёзги Осиё ўйинлари ўйинларига тайёргарлик дастури ўрганиб қичилди.

Бунинг баробарида, спортнинг жиу-житсу турини оммавийлигини бунданда ошириш, бу бўйича селекция тизимини такомиллаштириш сингари кўплаб масалалар юзасидан мутахассисларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланиб, керакли чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, конференция кун тартибига кўра, Ўзбекистон жиу-житсу федерациясининг янги таҳрирдаги устави ҳам тасдиқланди.



Фикрлар