Ўзбекистон каратэ WKF терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришди
Улар Токио Олимпиадасига йўлланма олиш учун жиддий ҳозирлик кўрмоқда.
Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон каратэ миллий федерациясининг 2021 йил спорт тадбирлари тақвим режасига кўра, 2021 йил Токио (Япония)да бўлиб ўтадиган 32-ёзги олимпия ўйинларига самарали тайёргарлик кўриш, терма жамоа аъзоларини техник ва тактик тайёргарлигини ошириш ҳамда профессионал даражага кўтариш мақсадида, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг 2021 йил 13 январдаги 21/11 сонли қарорига мувофиқ? жорий йилнинг 11-31 январь кунлари Тошкент шаҳрида каратэ WKF бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришди.
Машғулотларни бош мураббий Дилноза Бакирова ҳамда Ўктам Бекпўлатовр олиб бормоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар