Ўзбекистон Кубоги 2-тури олдидан "Сурхон" расмий баёнот эълон қилди
Ўзбекистон кубоги “G” гуруҳи 2-тури доирасидаги "Сурхон" ҳамда "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув дастлаб Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрида жойлашган "Сурхон Арена" стадионида ўтказилиши белгиланган эди.
Бироқ стадион майсасининг ва функционал ҳолати қониқарсиз даражага келиб қолганлиги ҳамда майдон майсасини парваришлаш ишлари олиб борилиши сабабли “Сурхон” ва “Пахтакор” профессионал футбол клублари раҳбарияти ўзаро келишувга эришди.
Унга кўра, мазкур учрашув Тошкент шаҳрида жойлашган "Пахтакор" марказий стадионида ўтказилиши режалаштирилди, бу ҳақида "Сурхон" матбуот хизмати маълум қилди.

Фикрлар