Ўзбекистон кубоги. "А" гуруҳида 1-тур якунланди, турнир жадвали қандай кўриниш олган? (фото)

Бир неча кун олдин Ўзбекистон кубоги янги мавсумига старт берилганди.

Дастлаб, илк ўйинда "Андижон-SGS" "Жиззах"ни иродали тарзда мағлубиятга учратди, 3:2. Икки тўп фарқи билан ортда бораётган андижонликлар 16 дақиқада 3 та гол уриб, ғалабани илиб кетди.

Бугун ОКМК Бухорода "Ғиждувон"га қарши майдонга тушди ва рақибини 5:0 ҳисобида таслим этди. Голларга Санжар Турсунов, Рубен Санчес (хет-трик) ва Анзур Исмоилов муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу баҳслардан кейин "А" квартетидаги турнир жадвали билан танишиш имконига эгасиз.

photo_2023-04-04_20-23-39

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!