Ўзбекистон кубоги. АГМК Андижонда ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди
Ўзбекистон кубоги чорак финалидан ўрин олган "Андижон" - АГМК ўйини якунига етди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Олмалиқ клуби сафида голларга Санжар Турсунов ва Шоҳруҳ Гадоев муаллифлик қилди. Мезбонлар майдонни голсиз тарк этди.
Шу тариқа, АГМК ярим финал йўлланмасига эга чиқди. "Андижон" чорак финалда мусобақа билан хайрлашди.
Фикрлар