Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Локомотив" ўйини бошқа санада ва бошқа стадионда ўтади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор, айни кунларда «Бунёдкор» стадиони чимини янгилаш устида иш олиб борилмоқда. Шу боисдан «Бунёдкор» жамоаси ўз уй учрашувларини бошқа ўйингоҳда ўтказиши лозим.

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичи доирасидаги «Бунёдкор» — «Локомотив» учрашуви мезбон клубнинг ЎзПФЛга тақдим этган хатига асосан, Олмалиқ шаҳрида ўтказиладиган бўлди.

Буни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон кубогининг 1/8 финалидан жой олган мазкур учрашув аввалдан белгиланганидек 22 август куни эмас, балки 21 август санасида бўлиб ўтади. Сабаби Олмалиқдаги стадион 23 августда «Сурхон» — «Насаф» учрашувини ҳам қабул қилиши керак.

«Бунёдкор» — «Локомотив» ўйини 21 август, якшанба куни Олмалиқдаги «ОКМК» спорт мажмуасида соат 19:00 да бошланади. 

ЎзПФЛ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!