Ўзбекистон кубоги финалидаги пенальти масаласида ЎЗФҲМ хулосаси билан танишинг

Бироз аввал якунига етган “Насаф” – ОКМК жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги финал баҳсининг 70-дақиқасида олмалиқликлар жарима майдончаси ичида ОКМК аъзоси Акрамжон Комилов тўп учун курашда йиқилгач, дастлаб унинг қўли тўпга тегди, сўнгра ўнг оёғи билан қўшимча ҳаракат амалга ошириб, рақиб футболчиси Азизбек Амоновга нисбатан ўйин қоидасини бузган. Шундан сўнг, учрашув бош ҳаками Азиз Асимов ВАР такрорларини кўриш учун монитор ёнига борди ва такрорларни кўриб чиққач, 11 метрлик нуқтага ишора қилди.

Натижада, ўйин тақдирини ҳал қилган ушбу вазият Эксперт-ҳакамлар комиссиясида кўриб чиқилди ва мутахассисларнинг умумий хулосаси олинди. Қуйида ушбу хулоса ва қарорни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Мазкур вазиятда футболчининг нотабиий ҳолатдаги қўли дастлаб тўпга теккан, шундан сўнг унинг оёқда амалга оширган қўшимча ҳаракати туфайли рақиб ҳам йиқилиб тушган. Жарима майдончаси ичида содир этилган бу қоидабузарликларга асосланган ҳолда, бу вазиятда пенальти тўғри белгилангани қайд этилди. Экспертлар ҳакамнинг қарорини тўғри деб топишди.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Mn
16/11/2023 12:17
Пенати юз фоиз нотугри куйилган чунки пенатидан олдин койда бузилиш булган агар хакамлар кумитаси пенатини нутугри деганда жудда катта муаммолар келиб чикарди яхшиям нонугри демади агар деганда насафни пахтакорни навбахорни нефчини куп уйинларини бекор килишгача бориларди хакамлар кумитасига рахмат шу нарсани олдини олиб мухлисларни сал тинчлантирди
&
Мурад Умаров
13/11/2023 08:22
Ва нихоят НАСАФ учун тугри карор чикаради Асимов.утган йили Анзурди кулига юз фоиз текган Эди вар куриб хам бермаганди
&
Uzbek ligion
13/11/2023 08:09
Gol 100% bor. Qulga tekkan va oyoq bilan yiqitgan. U nasafdan jabr kurib yurgan komandalarning ichi qora muxlislari silarga sabr