Ўзбекистон кубоги. "Ғиждувон" Биринчи лига клуби билан дуранг ўйнаб, гуруҳда қолиб кетди

Ўзбекистон Кубоги 3-туридан ўрин олган "Ғиждувон" - "Дўстлик" баҳси якунига етди. Ушбу ўйинда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Дастлаб ҳисобни меҳмонлар вакили Асрор Қурбонов очди. Кейинроқ Ислом Бойсариев жамоасининг ҳисобни тенглаштирувчи голига муаллиф бўлди.

Мазкур натижадан сўнг "Ғиждувон"нинг очколари сони 2 тага етди. "Дўстлик" ҳисобида 1 очко мавжуд. Иккала жамоа ҳам гуруҳдан чиқа олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!