Ўзбекистон Кубоги. Голларга бой бўлган “Қўқон-1912” -“Насаф” учрашуви видеошарҳи

Кеча “Қўқон-1912” жамоаси Ўзбекистон Кубоги чорак финал жавоб баҳсида Қаршининг “Насаф” клубини мағлуб эта олмади.

Биринчи бўлимнинг 20-дақиқасида Виктор Серазетдинов Санжар Қувватов дарвозаси томон пенальти белгилади. 11 метрлик жарима зарбасини эса Мурод Холмухаммедов бехато бажарди ва ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда эса Жамшид Ҳасанов гол киритиб, қўқонлик мухлисларга умид учқунини ёқди.

Бироқ учрашув сўнггида Шахбоз Эркинов гол киритиб, ҳисобни қисқартирган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Жасур Ҳасанов қаршиликлар сафидаги дебют ўйинида илк голини киритди ва барча нарсага узил-кесил нуқта қўйди.

Қуйида ушбу учрашувда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!