Ўзбекистон кубоги. Икки дубль, пенальтилар, бешта гол ёхуд "Сурхон" қўшимча бўлимларда "Бунёдкор"ни мусобақадан чиқариб юборди
Ўзбекистон кубоги нимчорак финал босқичидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сурхон" баҳси якунланди. Унда меҳмонлар қўшимча бўлимларда 2:3 ҳисобида зафар қучди.
Майдон эгалари сафида икки голга ҳам Алексей Носко муаллифлик қилди. Меҳмонлар таркибида Жаҳонгир Абдусаломов (дубль) ва Асадбек Каримов ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Шу тариқа, термизликлар чорак финалга йўл олди. "Бунёдкор" эса 1/8 финалда ўз юришини тўхтатди.
Фикрлар