
Ўзбекистон кубоги. "Иштихон" ва "ФарДУ" турнирни ғалаба билан бошлади
Ўзбекистон кубогининг 1-тур баҳслари давом эттирилди.
"D" ва "E" гуруҳларидан ўрин олган "Олимпик" - "Иштихон" ва "ФарДУ" - "Оқтепа" беллашувлари якунига етди.
"Иштихон" сафарда икки тўп фарқи билан ғалаба қозонди - 0:2. Голларга Ғолибжон Сарибоев (34) ва Сайёдбек Давронов (71) муаллифлик қилди.
"ФарДУ" эса ўз майдонида ишончли 3:1 ҳисобида "Оқтепа"ни мағлуб этди. Голлар: Санжарбек Зокиров, (1), Санжарбек Зокиров (32), Баҳодир Абдувалиев, (54), Азизхон Бахтиёров, (71).
Фикрлар