Ўзбекистон кубоги. "Локомотив" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди
Ўзбекистон кубоги нимчорак финалидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Локомотив" ўйини якунига етди. Унда асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланди. Экстра-таймларда жамоалар биттадан гол урди.
Шу тариқа, пенальтилар сериясида омад "Локомотив"га кулиб боқди. "Темирйўлчилар" чорак финал йўлланмасини биринчи бўлиб қўлга киритди.
Маълумот ўрнида, "Бунёдкор"дан голларни Хакимов ва Исмоналиев киритди. "Локомотив" таркибида голларга Алижонов ҳамда Қобилов муаллифлик қилди.
Фикрлар