Ўзбекистон кубоги. "Машъал" бир киши кам бўлиб, "Қўқон-1912"ни мағлуб этди

Ўзбекистон кубоги 2-тур учрашувлари старт олди.

"B" гуруҳи иштирокчиси "Машъал" бугун "Қўқон-1912"га қарши майдонга тушди. Мазкур ўйинда майдон эгалари 3:2 ҳисобида зафар қучди.

Мезбонлар сафида голларни Ғуломов (дубль) ва Петров киритди. Меҳмонларнинг икки голи Акбаров ва Шихов номига қайд этилди. 

Шу тариқа, муборакликлар 4 очко билан гуруҳда пешқадамга айланиб олди. "Қўқон-1912" ҳисобида ҳали очко мавжуд эмас. 

  • Ўзбекистон кубоги
  • 2-тур

Машъал

3 : 2

02/05/2023 17:30

Қўқон-1912

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!