Ўзбекистон кубоги.
Ads

Бундан бироз олдин Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган АГМК ҳамда "Насаф" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. 

Олмалиқдаги ОКМК стадионида кечган беллашувда мезбонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди ва чорак финал йўлланмасига эга чиқишди.

Шу тариқа, қаршиликлар кубок баҳсларидаги юришларини 1/8 финалдаёқ якунлашга мажбур бўлишди. Қайд этиш жоиз, бу "аждарлар"нинг сўнгги 8 йил ичидаги энг ёмон натижаси бўлди.

Сўнгги бор, "Насаф" 2010 йилда кубокдаги юришини 1/8 финалда якунилаган эди. Шундан  кейин ўтган кетма-кет 7 йилда "Насаф" Ўзбекистон кубогида камида яриф финалга қадар етиб келаётган эди.

"Насаф"нинг сўнгги 8 йил ичида Ўзбекистон кубогидаги натижалари

2010 – 1/8 финал
2011 – финал
2012 – финал
2013 – финал
2014 – ярим финал
2015 – ғолиб
2016 – финал
2017 – ярим финал.