Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқич масаласини муддатидан олдин ҳал қилди

Ўзбекистон кубоги 2-тур учрашувлари давом эттирилмоқда.

"B" гуруҳи иштирокчиси "Насаф" бугун "Сурхон"га қарши майдонга тушди. Мазкур ўйинда майдон эгалари кичик 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Мезбонлар сафида ягона голни Азиз Амонов киритди. У 11 метрлик жарима зарбасида хатога йўл қўймади. 

Шу тариқа, "Насаф" 6 очко билан кейинги босқичга йўл олди. "Сурхон" ҳисобида 1 очко мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!