Ўзбекистон Кубоги. "Навбаҳор" ўз юришини ғалаба билан бошлади
Ўзбекистон Кубоги 1-тури доирасидаги "Қизилқум" - "Навбаҳор" учрашуви якунига етди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, Элгужа Григалашвили жаримадан берган зарбаси билан дарвозани ишғол этган бўлса, 34-дақиқада Боян Цигер ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди.
Шу тариқа, "лочинлар" кубокдаги юришини ғалаба билан бошлади. Гуруҳдаги иккинчи баҳс "Динамо" ва "Нефтчи" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
Фикрлар