Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" Қаршида "Насаф"ни мағлуб этди, Марушичнинг сўнгги дақиқадаги пенальтисини Юсупов бартараф этди
Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Меҳмонлар сафида ягона голга Филип Иванович муаллифлик қилди. 90+2-дақиқада эса Қарши жамоаси ҳужумчиси Зоран Марушич пенальтидан унумли фойдалана олмади.
Ушбу натижадан сўнг Наманган клуби 3 очкони қўлга киритиб, гуруҳда етакчиликни ўз қўлига олди.
Фикрлар