Ўзбекистон кубоги. "Олимпик" Тошкентда "Навбаҳор"ни мағлуб этди, "Андижон" "Олимпия" дарвозасига жавобсиз 6та гол урди

Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган икки ўйин якунига етди.

Улардан бирида "Андижон" "Олимпия"ни меҳмон қилиб, 6:0 ҳисобида зафар қучди. Голларга Бобур Фарҳодов, Рубин Ҳебай (дубль), Фарҳод Соҳибжонов, Суҳроб Бердиев ҳамда Сардор Азимов муаллифлик қилди.

Гуруҳдаги иккинчи баҳсда "Олимпик" ўз майдонида "Навбаҳор"дан устун келди, 2:1. Асад Собиржонов томонидан урилган голга тошкентликлар Руслан Жиянов ва Отабек Жўрақўзиевнинг аниқ зарбалари эвазига жавоб бера олишди.

Ушбу ғалабадан сўнг Кападзе шогирдлари квартетни 1-ўринда якунлади, "лочинлар" 2-поғона эгаси сифатида плей-оффга йўл олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!