Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" ирода намойиш этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди

Ўзбекистон кубоги нимчорак финалидан ўрин олган "Қизилқум" - "Қўқон-1912" ўйини якунига етди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Навоий клуби сафида голларга Абдуҳолиқов ва Йўлдошев муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг ягона голи Шихов номига қайд этилди. 

Шу тариқа, "Қизилқум" қийинчилик билан чорак финал йўлланмасига эга чиқди. "Қўқон-1912" нимчорак финалда мусобақа билан хайрлашди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!