Ўзбекистон кубоги. "Шўртан" мусобақани ишончли ғалаба билан бошлади
Ўзбекистон кубоги 1-тур учрашувлари давом эттирилмоқда.
"D" гуруҳи иштирокчиси "Шўртан" бугун "Янгиер"га қарши майдонга тушди. Ғузордаги "Марказий" спорт мажмуасида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Янгиерликлар сафида ягона голни Мухриддин Расулов киритган бўлса, ғузорликларнинг 3 голи Жамшид Қобилов (дубль) ва Зафар Полвонов номига қайд этилди.
Фикрлар