Ўзбекистон Кубоги. "Цементчи"га техник мағлубият ёзилди

CHERY AUTO

Бугун Ўзбекистон Кубогида гуруҳ босқичининг охирги тур ўйинлари давом эттирилади. Биринчи лига вакили ҳисобланган Қувасойнинг "Цементчи" жамоасига техник мағлубият ёзиладиган бўлди. Бу ҳақида ЎзПФЛ расмий хабар берди.

"Ўзбекистон Кубоги "А" гуруҳининг 3-турига келиб "Цементчи" Нукусга бормаслигини маълум қилди ва жамоага техник мағлубият ёзилди. 

Мазкур беллашувдаги ғалаба "Цементчи"ни навбатдаги босқичга олиб чиқиши мумкин эди. Шунга қарамай, жамоа раҳбарияти юқоридаги қарорни лозим деб топди. 

Аввалроқ "Сўғдиёна" мазкур гуруҳни пешқадам сифатида якунлаши аниқ бўлиб улгурганди. Бу жиззахликларга нимчорак финал беллашувини "Сўғдиёна" стадионида қабул қилиш имконини беради. "Арал" эса гуруҳнинг иккинчи жамоаси сифатида 1/8 финални рақиб майдонида ўтказади", - дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!