Ўзбекистон кубогини қўлга киритган АГМК футзал жамоаси 400 млн сўм билан мукофотланди
Ads

Хабарингиз бор 22 декабрь куни АГМК футзал клуби Ўзбекистон кубоги финалида "Бунёдкор"ни 2:0 ҳисобида енгиб бош совринни қўлга киритган эди.

Бугун 25 декабрь куни Олмалиқ шаҳрида ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этган АГМК клуби раҳбарияти Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлган футзал жамоасига 400 млн сўм мукофот пули топширди.

Эслатиб ўтамиз, АГМКнинг бош жамоаси ҳам жорий мавсум финалда "Пахтакор"ни енгиб Ўзекистон кубогини қўлга киритган эди. Раҳбарият эса жамоа аъзоларининг ҳар бирини автомобил билан тақдирлаган эди.