Ўзбекистон лига кубоги финали ўтадиган стадион ўзгарди

Бир неча кун аввал Ўзбекистон лига кубоги финали "Бунёдкор" аренасида ўтказилиши борасида хабар бергандик. Аммо финал бўладиган стадион ўзгарди. Бу ҳақда ПФЛ вакили Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида маълум қилди.

Манбанинг хабар беришича, АГМК ва "Пахтакор" клублари иштирокидаги Лига кубоги финали айрим сабабларга кўра стадион майсаси нисбатан яхшироқ бўлган "Пахтакор" ўйингоҳига кўчирилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳс 4 декабрь, чоршанба куни 16:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
AzizXudoyberdiyev
01/12/2019 21:24
Bowida lokomativ edi keyin bunyodkor keyin yana o'zgarib paxtakorga ko'chdi.togrisi bularga tushunib bo'lmaydi