Ўзбекистон лига кубоги ғолибига мукофот пули бериладими?

Бугун "Спорт" телеканалида Ўзбекистон футболи мавсум якунларига бағишланган кўрсатув бўлиб ўтди. Унда ПФЛ вакили Диёр Имомхўжаев иштирок этди.

Кўрсатув бошловчиси Зоҳид Каримов бир неча кундан сўнг ўтказиладиган Ўзбекистон лига кубоги ғолибига қандай мукофот ажратилиши борасида ташкилот вакилига савол берди. Диёр Имомхўжаев эса бу йил ушбу мусобақанинг соврин жамғармаси йўқлигини, ғолиб кубок олиш билан чекланишини маълум қилди. Кейинги йил мазкур турнирга мукофот берилиши режелаштирилаётганини айтди.

Маълумот ўрнида, АГМК ва "Пахтакор" иштирокидаги финал 4 декабрь, чоршанба куни 16:00да "Бунёдкор" аренасида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!