Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани ўтказилди
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида (АОКА) Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда ташкилот томонидан жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот тақдим этилди:
- Қайд этилишича, Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг Йиллик симпозиумида Ўзбекистон миллий антидопинг агентлиги директори А.Садиков ва агентлик мутахассислари иштирок этишди. Тадбир доирасида Ўзбекистон ва Литва агентликлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
- Тошкент давлат юридик университети, Тошкент фармацевтика институти ва Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меъморандум имзоланди ва биргаликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланди.
- Республикамизда фаолият юритаётган федерация (ассоциация)ларнинг спортчи, спорт шифокорлари ва мураббийларига антидопинг таълимоти бўйича семинарлар жорий йилнинг 9 ой давомида 16 маротаба, ҳамда олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига 4 маротаба вебинарлар ўтказилди.
- Спортчилар учун антидопинг таълим платформасида ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги ўқув курси жойлаштирилди ва фойдаланишга топширилди.
- Республикамиздаги жами 246 та спорт мактабларидан 20 000 дан ортиқ спортчи, мураббий ва тиббиёт ходимлари учун talim-uznada.uz (антидопинг таълимоти) ва dori-uznada.uz (спортда тақиқланган дори воситаларини текшириш) электрон платформалардан фойдаланиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
- WADA томонидан Париж-2024 олимпия ва паралимпия ўйинларига қатнашувчи спортчилар учун ADEL дастури бўйича ўқув курси ишлаб чиқилди ҳамда WADAнинг электрон платформасига жойланди.
- Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган дори воситалари таркибида тақиқланган дори воситаларини текшириш платформаси – https://dori-uznada.uz га таркибида тақиқланган субстанциялар тутувчи 38000 турдаги дори воситалари, уларнинг тижорий номлари ва ушбу дори воситаларига тегишли муҳим маълумотлар киритиб борилмоқда.
Фикрлар